IUT ва “SRPOST” ўзаро англашув меморандумини имзолади

26.12.2018

2018 йилнинг 20 декабр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ректори в.б. Музаффар Жалолов ва Жанубий Кореянинг “SRPOST” компанияси бош директори О Чанг-Ёнг ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Меморандум доирасида томонлар электрон ҳукумат ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида келишиб олишди.

IUT ва “SRPOST” ҳам лойиҳаларни университет талаба ва профессор-ўқитувчилар таркибини жалб этган ҳолда биргаликда амалга ошириш ниятида.

“ePeople” портали ишлаб чиқувчиси “SRPOST” ИТ-компанияси 2007 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти мижозларга хизмат кўрсатишнинг дастурий таъминотини, почта тизимини, СИ/СМни ишлаб чиқиш, Бизнесни бошқариш бўйича миллий Кенгашининг дастурий таъминотини ривожлантириш, шунингдек Big data ва бошқа янги технологиялар асосида амалий тизимни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги