Hikvision компанияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

15.10.2018

9 октабр куни “Hangzhou Hikvision Technology Co., Ltd” компанияси президенти Янгжон Ху билан учрашув боўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда ушбу хорижий компаниянинг иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар лойиҳа билан боғлиқ масалаларни биргаликда ўрганишга келишиб олдилар. Бу эса “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда консептуал ёндашувларни аниқлашда фойдали бўлиши мумкин.

Hikvision компанияси “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаларини амалга ошириш ва видеокузатув тизимлари соҳасидаги технологияларни жорий қилишда катта тажрибага эга. Бунга Сеул, Шанхай, Ню-Ёрк, Украина, Белорус ва Цингапурдаги 100 мингдан ортиқ IP-камерадан иборат “Хавфсиз шаҳарлар”ни мисол келтириш мумкин. Hikvision маҳсулотлари жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатларида муваффақиятли қўлланилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги