Ойлик архивлар: February 2019

“Яндекс” компанияси делегацияси билан учрашув

27-феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг “Яндекс” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров компаниянинг ИТ саноати ҳамда замонавий интернет сервислар ва ечимлар ишланмалари соҳасидаги кўп йиллик иш тажрибасини алоҳида эътироф этди. “Яндекс” компанияси вакиллари келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.… Тўлиқ матн »

АКТ вазирлигининг “Ишонч Телефони” 1 февралдан “1199” қисқа рақами орқали ишламоқда

1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ишонч телефони” “1199” қисқа рақами орқали кун-у тун тартибида ишламоқда. Ишонч телефони Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги