Ойлик архивлар: January 2019

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига СТПИнинг АТ-парклари маслаҳатчиси ташриф буюрди

28 январ куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамиятининг (СТПИ) АТ-парклар бўйича маслаҳатчиси ж-б Ж.Партасарати ташриф буюрди. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Джалалов ҳиндистонлик меҳмонни университетнинг академик фаолияти, профессор-ўқитувчи таркиби ва талабалари учун яратилган шароитлар билан таништирди. Таълим дастурларининг келгуси ривожланиши ва кенгайтирилиши истиқболлари ҳақида сўзлаб берди. Учрашув давомида икки… Тўлиқ матн »

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича махсус ўқув курси ташкил этилди

29 январ куни Тошкентда “Ўзбектелеком” аксиядорлик компанияси филиалларининг тижорат директорлари ва техник раҳбарлари учун телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, янги хизматларни жорий қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича бир ҳафталик махсус ўқув курси ўз ишини бошлади. Ўқув курсларини очиб берар экан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш… Тўлиқ матн »

Энг яхши талабалар стипендияга сазовор бўлди

Стипендияларга “Компютер ва дастурий инжиниринг (SOCIE)” факултетининг 4 чи ва 2 чи босқич талабалари Маматалиев Дархонбек ва Йўлдошева Умматой, шунингдек “Логистика (SOL)” факултетининг 3 чи босқич талабаси Азизжон Шодиев сазовор бўлди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ушбу стипендияси талабалар эгаллаган билимнинг юқори даражаси, уларнинг тадқиқотчилик фаолияти, ташаббуслари, намунали хулқи ва интизоми учун… Тўлиқ матн »

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Германия билан ҳамкорлик кенгаймоқда

2019 йилнинг 14 январ куни Ўзбек-Герман бизнес форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Садиков томонидан бир қатор учрашувлар ўтказилди ва германиялик ҳамкорлар билан инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида келишувлар имзоланди. Тадбир доирасида Германия билан замонавий ИТ-технологияларини жорий қилган ҳолда, Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини янада кучайтириш, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатларига замонавий фото-видео… Тўлиқ матн »