Ойлик архивлар: December 2018

Open Data Challenge-2018 танлови якунланди

2018-йил 7-декабр куни “Open Data Challenge-2018” танлови ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги Инҳа университетида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими доирасида Инҳа университети ректори М. Жалолов ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори З.Рахматуллаев сўзга чиқдилар. Улар барча иштирокчилар ва меҳмонларга миннатдорлик билдириб, очиқ маълумотлар нафақат ахборот технологияларини ривожлантиришда,… Тўлиқ матн »

Давлат рақобат қўмитаси “COSCOM” МЧЖнинг аксияларини сотиб олди

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2018-йил 5-декабрда “TELIA COMPANY AB” компанияси билан “Coscom” МЧЖнинг устав капиталидаги 100% улушини сотиб олиш бўйича келушивга эришди. Маълумот учун: “Coscom” МЧЖ ХК ҳозирда “UCell” савдо белгиси остида Ўзбекистонда 7,3 миллион абонентга уяли алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда. Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникация тармоқларини модернизациялаш ва ИТ-технологияларни ривожлантиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2018-йил 30-ноябр куни “Ўзекспомарказ” МКМда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ўзбектелеком” АК томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи бўйича АКТ соҳасида топшириқларни амалга ошириш кетма-кетлиги” ҳисобот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров кириш сўзи билан очди. Тадбирда жамоатчилик, мамлакатимиз операторлари… Тўлиқ матн »