“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида янги мутахассисликларни ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида амалга оширилган ишлар

16.09.2020

Мамлакатимизда илм-фан янада равнақ топтириш, ёшларимизни чукур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобат бардош иқтисодиётни шакиллантириш борасида бошланган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида “2020 йил – Илм, марърифат ва рақамли иқтисодиёт ривожлантириш йили” деб эълон килинган.
Бугунги кунда ахборот технологиялари, айниқса Интернет ахоли шу жумладан ёшлар ҳаётида жуда муҳим ўрин эгаллайди. Ҳозирги ёшларда катталарга, ёки бир авлод олдинги ёшларга нисбатан технологияларни тез ўзлаштириш қобилияти шаклланган.
“Илм, марърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида таълим тизимининг барча босқичларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубай келажак жамғармаси” билан ҳамкорликда “Бир миллион дастурчи” лойихасини амалга оширмоқда.
Лойиха мақсади – кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар учун дастурлаш йўналишида қулай, сифатли ва бепул масофавий ўқитишни таъминлаш.
Лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги 700 дан ортиқ электор ўқув материаллари жамланган “uzbekcoders.uz” интерактив портали ишга туширилган.
Унда энг машҳур тўртта талабгор мутахассисликрал бўйича бепул видео курслар ўзбек тилида субтитрлар билан тақдим этилган, жумладан маълумотларни таҳлил қилиш, “андроид” иловаларини ишлаб чиқиш, веб-иловаларини ва дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш.
Шунингдек, ахборот технологияларини соҳасидаги янги мутахассисликларни ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан “Бир миллион дастурчи” лойихасида ёшлар иштирокини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, хусусан:
аҳоли ўртасида лойиҳани ёритиш ва рақамли кўникмаларни тарғиб килиш мақсадида реклама кампанияси (ижтимоий тармоқ, онлайн мактаб теледарсликларида ҳамда радиода) иш бошлади;
лойиҳа доирасида бугунги кунда 69 мингдан ортиқ ўқувчи рўйхатдан ўтиб, 12 минг нафардан ортиқ иштирокчи сертификатини, 6 минг нафар ўқувчи битирувчи сертификатини олди;
“Бир миллион дастурчи” лойиҳасини ZIYONET таълим портали, UZMOBILE мобил алоқа оператори ва UZONLINE интернет-провайдерларининг бепул хизматларига киритилди.
Шу билан бирга, рақамли технологиялар ўқув марказларида ушбу лойиха доирасида дастурлаш кўникмаларига ўқитиш жорий этилмоқда.

Манба: uzcoders.uz