Ҳурматли ватандошлар!

31.08.2020

Сизларни мамлакатимизнинг енг муҳим ва ёрқин байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан табриклаш биз учун катта мамнуният бағишлайди.

29 йил давомида Ўзбекистонда демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо етишга қаратилган улкан буюк ишлар ва тарихий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирганда, аввало, тинчлик ва осойишталик, аҳиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, жамиятимиз учун зарур бўлган ва халқимиз томонидан сақланаётган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, изчил ва қатъий амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар халқимиз манфаатлари марказида бўлган, узоқ ва яқин қўшнилар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш юксак марралар сари еришишни таъминлайдиган енг муҳим омиллар еканини қайд етиш лозим.
Сизни Республикамиз Мустақиллиги куни билан яна бир бор самимий муборакбод етишга ижозат бергайсиз. Сизга ва оилангизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Байрам билан!