“ICTEXPO 2019” кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

27.09.2019

25 сентабр куни Тошкент ва Фарғонада “ICTWEEK Uzbekistan 2019” Ахборот-коммуникатсия технологиялари ҳафталигининг асосий тадбирларидан бири “ICTEXPO-2019” кўргазмаси ўз ишини бошлади.

«ICTEXPO-2019» кўргазмаси 25—27-сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» МКМ ҳамда Фарғона шаҳридаги ТАТУ Фарғона филиалида бўлиб ўтаётган “ICTEXPO-2019” ҳафталиги иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов табриклади.

“ICTEXPO-2019” АКТ кўргазмасининг олиб боришни асосий мақсади ахборот технологиялари ва коммуникатсиялари соҳасидаги ютуқларни намойиш қилиш, экспертлар жамоаларининг профессионал платформасини шакллантириш ва миллий бозор субектларининг рақобатбардош устунликларини ривожлантиришдан иборат. Бундан ташқари, АТ-бизнес ва истеьмолчиларнинг кенг доирасини тўғридан-тўғри алоқаларга кириш, таъминот ва талабни қондириш ҳамда қўшма ташаббусларни фаоллаштиришга имкон беради.

Кўргазмада ахборот технологиялар ва хизматлар бозорида тақдим этилган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Ушбу кўргазмада маҳаллий ва халқаро компанияларга жой ажратилган.

Жаҳоннинг етакчи телекоммуникатсия брендлари, ёритиш ва электр жиҳозларини этказиб берувчилари ва ишлаб чиқарувчилари, уяли телефон ишлаб чиқарувчилари, мамлакатимизнинг етакчи телекоммуникатсия операторлари, ахборот порталлари ва интернет-дўконлари, давлат идоралари ва бошқа компанияларнинг ускуналари намойиш этилади.

Давлат солиқ қўмитаси, мамлактимизнинг таълим, почта алоқаси соҳасидаги тизим интеграторлари ва IT-компаниялари, шунингдек АКТ соҳасидаги олий ўқув юртлари қаторида Россиянинг етакчи сунъий ёлдош алоқаси оператори ҳам кўргазмада қатнашмоқда.

Кўргазманинг дастлабки икки куни — 25 ва 26-сентябр кунлари B2B форматида — ишбилармонлар учун, учинчи куни — 27-сентябрда B2C форматида — фойдаланувчиларга бағишланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу йилги кўргазмани олиб бориш шакллари янада инноватсион болди. ICTEXPO-2019 ташриф буюручилари ва меҳмонлари ўрнатилган интерактив киосклар ёрдамида турли номинатсиялар бўйича энг яхши стендлар учун овоз бериш имкониятига эга бўлдилар.

Манба: www.mitc.uz