“UZIMEI ягона маълумотлар базасида мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

24.09.2019

2019-йил 20-сентябр куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида “UZIMEI ягона маълумотлар базасида мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ўзбекистон телекоммуникатсия тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси (“ЎТТБРМ” ДУК) томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 847-сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб келинадиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида” 2019 йил 17-сентябрдаги 778-сонли қарорларни бажариш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланди.

Матбуот анжуманида ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, ” Ўзбекистон Почтаси” аксиядорлик жамияти, ” Ягона интерактив давлат хизматлари портали” МЧЖ, ” Ўзелтехсаноат” уюшмаси, ” Ўзбектелеком” АК, мобил алоқа операторлари компаниялари, маҳаллий мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ва импортчилари, “ЎТТБРМ” ДУК мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев очиб берди. Ўз нутқида матбуот анжумани иштирокчиларини “UZIMEI” лойиҳасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида таништирди.

Матбуот анжуманида мобил қурилмалар ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва усуллари ҳақида тақдимотлар намойиш этилди.

Манба: Ахборот хизмати