UZIMEI

20.09.2019

2019-йил 20-сентябр куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида “УЗИМЕИ ягона маълумотлар базасида мобил қурилмалар ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани “Ўзбекистон телекоммуникатсия тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси (“ЎТТБРМ” ДУК) томонидан ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланди:
– 2018–йил октабр 22-куни билан қабул қилинган ВМҚ №847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора – тадбирлари тўғрисида»;
– 2019-йил сентябр ойининг 17- куни билан қабул қилинган ВМҚ №778-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш ёки шахсий фойдаланиш учун фойдаланиладиган, олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида».
Мамлакатимизда замонавий сервисларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, шунингдек, мобил алоқа модули билан маҳаллий мобил телефонлар ва қурилмаларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқаришни ёълга қўйиш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича ташаббускори бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2019-йилнинг 1-апрели ойидан бошлаб республикада мобил қурилмалар ИМЕИ-кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда ИМЕИ-кодларини УЗИМЕИ-ягона маълумотлар базасида 30 миллионга яқин мобил қурилмалар рўйхатдан ўтди.
УЗИМЕИ лойиҳасини жорий этиш қуйдаги имкониятларни яратиб беради:
1. Мобил қурилмаларни ўғирлаш ва ноқонуний фойдаланишни олдини олиш;
2. ГСМА-халқаро стандартларига жавоб бермайдиган ва инсон саломатлигига зарар етказадиган сифатсиз мобил қурилмаларнинг сотувини олдини олиш;
3. Ўзбекистон телекоммуникатсия бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
4. Ички бозорни сохта мобил қурилмаларни олиб кириш ва сотишдан ҳимоя қилиш.
Матбуот анжуманида ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон Почтаси» аксиядорлик жамияти, «Ягона интерактив давлат хизматлари портал» МЧЖ, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбектелеком» АК, мобил алоқа операторлари компаниялари, маҳаллий мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ва импортчилари, «ЎТТБРМ» ДУК мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев очиб берди. Ўз нутқида матбуот анжумани иштирокчиларини “УЗИМЕИ” лойиҳасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида таништирди.
Матбуот анжуманида мобил қурилмалар ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва усуллари ҳақида тақдимот намойиш этилди.
Тадбир доирасида “Узелтехсаноат” уюшмаси бошқарма бошлиғи Боев А., Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари Зияев З., Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазирининг ўринбосари Эргашев Р. УЗИМЕИ лойиҳасини амалга ошириш бўйича маърузалар тингланди.
УЗИМЕИ лойиҳаси мутахассислари шуни маълум қиладики, 2019-йил 1-ноябрдан бошлаб ВМҚ №-778-сонли қарорига кўра мобил қурилмалар ИМЕИ-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизим операторига мурожаат қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида роумингда ҳизмати билан фойдаланадигон мобил қурилмалар учун рўйхатдан ўтиш мажбурий эмас. Норезидентларга биринчи тармоқ воқеасидан бошлаб 30 календар кун мобайнида мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш учун рухсат берилади.
1 ноябрдан бошлаб:
1. Почта алоқа бўлимларида;
2. СМС ва УССД сўровлар орқали;
3. Узимеи тизими оператори;
4. Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП: www.мй.гов.уз) орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Тадбир доирасида журналистлар УЗИМЕИ тизими алгоритмлари билан боғлиқ саволлар бериш имкониятига эга бўлдилар.
УЗИМЕИ лойиҳаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган тизим мобил қурилманинг ИМЕИ-кодининг ҳолатини текшириш ва сотиб олишдан олдин номаълум, клонланган, ёъқолган ва ўғирланган мобил қурилмани ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
ИМЕИ-кодини СМС/УССД сўровлари орқали, УЗИМЕИ расмий веб-сайтида: www.узимеи.уз ёки 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб текшириш мумкин.
Ўтказилган матбуот анжуманида муҳокама қилинаётган масалаларнинг Ўзбекистоннинг миллионлаб мобил алоқа абонентлари учун катта аҳамиятига эгалиги туфайли «ЎТТБРМ» ДУК вакиллари журналистларни УЗИМЕИ лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш босқичлари тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Манба: Ахборот хизмати.