«ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этишди

21.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 10-августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18-август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб э’лон қилинди.

«ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ томонидан 17-18-август кунлари ҳашар ўтказилди. Унда корхона ходимлари фаол иштирок этдилар.

Ҳашар мобайнида манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари олиб борилди, кўчалар, ё‘лаклар тартибга келтирилиб, бино ва унинг атрофи ободонлаштирилди.

манба: www.rtmc.uz