Ўзбекистон ва Беларус ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари

13.08.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларус Республикасига расмий ташрифи доирасида 1-август куни дунёга машҳур “Беларус” юқори технологиялар парки фаолияти билан танишганди.

Бугунги кунда ушбу Юқори технологиялар парки дастурлаш, ахборот технологиялари, иқтисодиёт тармоқлари учун инноватсион ечимлар, консалтинг ва бошқа йўналишларда етакчи марказлардан бирига айланган. Бу ерда ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларнинг 90 фоиздан зиёди экспорт қилинмоқда, 67 мамлакат компаниялари уларнинг буюртмачилари ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари учрашув чоғида мазкур технопарк резидентларини Ўзбекистонга таклиф қилди ҳамда технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикрлар билдирди.

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорликнинг истиқболлари қандай? Бу саволга ташриф доирасида имзоланган келишувлар ва ўтказилган тадбирлардан жавоб излаб кўрамиз.

Аввал хабар берилганидек, Президент ташрифи доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги делегатсияси ҳам Беларусда бўлди ва икки мамлакат АКТ вазирликлари ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Миллий кўргазма ва форум Шу йилнинг 29-июл-2-август кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларус минтақалараро форуми ва “Made in Uzbekistan” саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек, минтақалараро Ўзбекистон-Беларус форуми ташкил этилди.

Ушбу муҳим тадбирларга тайёргарлик кўриш мақсадида АКТ вазирлигининг ишчи гуруҳи таркиби тузилди. Ишчи гуруҳ “Made in Uzbekistan” кўргазмасида АКТ стендини тайёрлаш ва икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш бўйича ташкилий ишларни амалга оширди.

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий маҳсулотлар кўргазмасида вазирлик томонидан тайёрланган стендда уч йўналишда хизматлар намойиш этилди: рақамли инфратузилма, рақамли иқтисодиёт, давлат хизматлари ва АТ-таълим.

Келишувлар

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида ахборот-коммуникатсия технологиялари ҳамда дастурий маҳсулотлар соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида қатор келишувларга эришилди. Жумладан, икки мамлакат АКТ вазирликлари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди ҳамда соҳадаги алоқаларни кенгайтириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга киришилди.

Ташриф давомида “EPAM Systems” компанияси билан келишув имзоланди. Унинг доирасида АКТ соҳасидаги талабгир ё‘налишларда талабалар учун масофавий та’лим курсларини жорий этиш белгиланди. Истиқболда “EPAM Systems” компаниясида ишлаш имконияти яратилган ҳолда дастурнинг иқтидорли битирувчиларини компания офисида амалиёт ўташ учун жалб қилиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

“Giprosvyaz” ОАЖ билан имзоланган меморандумга кўра қўшма лойиҳалаш ва тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда ахборот-коммуникатсия технологияларида стандартлаштириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади. Хусусан, DAB+ стандартидаги рақамли радиоешиттиришга ўтиш учун радиочастота полосаларини қайта режалаштириш ва фойдаланиш самарадорлиги масалаларини ўрганиш режалаштирилган.

“Exadel Belarus” компанияси билан дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва амалий компютер дастурлаш тизимлари бўйича мутахассислар тайёрлаш бўйича Тошкент шаҳрида компания филиалини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.

“ITTAS” компанияси билан имзоланган меморандум ахборот хавфсизлиги соҳасида қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва ҳамкорликдаги ахборот хавфсизлиги лабораториясини яратиш имкониятини беради.

“Совершенные системы” компанияси билан эса замонавий ахборот хавфсизлиги тизимларини ўрганиш ва лойиҳалаш бўйича “SoverSys-TUIT” ўқув-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳамкорлик истиқболлари

Ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган компанияларни келгусида Ўзбекистонга жалб қилиш ва уларни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки (IT-park) резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш масаласи ўрганилмоқда.

Қолаверса, шу йилнинг 23-сентябридан 27-сентябрига қадар Тошкентда бўлиб ўтадиган АКТ Ҳафталигида ўз маҳсулотлари ва дастурий ечимларини намойиш қилиши учун Беларус компанияларини таклиф қилиш, шунингдек, маҳсулотларнинг ихтисослаштирилган кўргазма залларини ташкил этишга кўмаклашиш кўзда тутилган.

Ахборот технологиялари йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари кўлами тобора кенг тус олиши кутилмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Xelsi Netvorks” компанияси билан ҳамкорликда нафас олиш тизими касалликларини аниқлаш ва мониторинг қилиш учун мобил илова яратиш имкониятлари ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Инноватсия вазирлиги томонидан “Rozum Robotics” МЧЖ билан музокаралар олиб бориш ва робототехника соҳасидаги инноватсион маҳсулотларни ўрганиш, узоқ муддатли эҳтиёжлар ва технологик ривожланиш тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш мақсад қилинган.

Хулоса қилинганда, Ўзбекистон ва Беларуснинг АКТ соҳасидаги ҳамкорлиги шу билан чегараланиб қолмайди. Беларус президенти Александр Лукашенко таъкидлаганидек, “Ўзбекистон кейинги уч йилда иқтисодиёт тармоқларини нафақат модернизатсия қиляпти, балки турли соҳаларда инқилобий ўзгаришларни амалга оширяпти, янги йўналишларни ҳаётга татбиқ этяпти. Бу эса янада самарали ҳамкорликка умид бағишлайди”.

 

 

Манба: www.mitc.uz