БМТнинг Эҳтиёжлар бўйича Миссияси экспертлари билан учрашув

09.08.2019

2019-йил 23-июлда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров республикамизга ташриф буюрган БМТнинг Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича Миссияси экспертлари билан учрашди.
Мулоқот давомида БМТнинг Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича Миссияси экспертларига Ўзбекистон Республикасидаги сайловлар жараёнларига замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот якунида томонлар юзага келадиган масалалар юзасидан конструктив ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

Манба: mitc.uz