“ЎзТТБРМ” ДУК танлов ўтказмоқда

04.06.2019

 “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси очиқ танлов асосида корхона биносининг алоҳида бир қаватини капитал ва реконструкция қилиш ишларини бажариш учун ташкилотларни танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади.

  1. Буюртмачи– “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” ДУК.
  2. Савдо шакли – очиқ танлов савдолари.
  3. Танлов савдолари предмети – бинонинг 718 м2 бўлган 2-қаватини капитал таъмирлаш, умумий майдонни алоҳида ва умумий фойдаланишдаги 16 та алоҳида майдонга ажратиш, умумий фойдаланишдаги санузелни жойлаштириш, электр линияларини ўтказиш ва монтаж қилиш, иситиш ва вентиляция тизимларини ўрнатиш.
  4. Ишларни бажариш жойи – Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 17/18 марказ, 240-АТС биносининг 2 қавати.
  5. Хизмат кўрсатувчига қўйиладиган талаблар – етказиб берувчи амалдаги қонунчилик асосида рўйхатдан ўтган бўлиши, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши керак, танловда тегишли сертификат ва лицензияга эга бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин, ишлар қабул қилингандан сўнг 12 ой давомида бажарилган ишларга кафолат бериши керак. Етказиб берувчи тугатиш, қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартибида бўлмаслиги керак. Шартнома талабларини бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
  6. Ишларни бажариш муддати – 40 кундан ортиқ эмас.
  7. Танлов савдоларида иштирок этиш учун идоравий танлов комиссиясига мурожаат қилиш. Қўшимча маълумотни танлов комиссияси манзили орқали олиш мумкин.

Танлов комиссияси манзили ва алоқа учун телефон рақами

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 18-А уй, 240-АТС биноси, “ЎзТТБРМ” ДУК, тел: 99 8265596, E-mail: abdulhamid@rtmc.uz

Таклифларни қабул қилиш муддати –2019 йил 17 июнь 17:00 гача.