Энг яхши талабалар стипендияга сазовор бўлди

29.01.2019

Стипендияларга “Компютер ва дастурий инжиниринг (SOCIE)” факултетининг 4 чи ва 2 чи босқич талабалари Маматалиев Дархонбек ва Йўлдошева Умматой, шунингдек “Логистика (SOL)” факултетининг 3 чи босқич талабаси Азизжон Шодиев сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ушбу стипендияси талабалар эгаллаган билимнинг юқори даражаси, уларнинг тадқиқотчилик фаолияти, ташаббуслари, намунали хулқи ва интизоми учун берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги