Япониялик ҳамкорлар билан яқин ҳамкорлик давом этади

07.09.2018

Шу йилнинг 5 сентабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков Япониянинг «NEC» корпорацияси катта вице-президенти ижрочиси, директорлаш кенгаши аъзоси Норишико Ишигуро, ва «Toyota Tsusho» корпорацияси ижрочи директори Мамору Акияма билан учрашди.

Учрасувда «NEC» корпорацияси билан ўрнатилган узоқ йиллик самарали ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи ва телеузатиш тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг жамият ривожидаги аҳамияти таъкидлаб ўтилди.

Ҳар икки томон алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди, замонавий телекоммуникация ва ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги