Вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши ўтказилди

04.07.2018

Шу йилнинг 2 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йилнинг И ярим йиллигида ахборот-коммуникатсяи технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 21 июн куни видеоселектор йиғилиши ўтказилгани, унда соҳаларда ва ҳудудларда инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши, хорижий сармояни жалб қилиш ва ўзлаштириш бўйича натижалар таҳлил қилингани қайд этилди. Инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини бериш, молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш масаласи кўтарилди.

Ҳайъат йиғилишида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар юртимиз бўйлаб 690 км оптик толали алоқа тармоқлари ётқизилгани, мобил операторларнинг 1004 та база станциялари ўрнатилгани, уларнинг 483 таси 3Г ҳамда 4Г ЛТЕ технологиясида хизмат кўрсатиши қайд этилди. Айни кунда юртимиз бўйлаб 24,5 минг км оптик толали алоқа тармоқлари ўтказилган, жами 20,994 та база станция ўрнатилган.

Айтиш жоизки, вазирлик ташаббуси билан соҳага сармоя ва сармоядорларни жалб қилишга мўлжалланган махсус портал фаолияти ташкил қилмоқда. Унда мамлакатнинг АКТ салоҳияти, мавжуд имконият ва қулайликлар, ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар, истиқболдаги режалар, хорижлик инвесторларни қизиқтириши мумкин бўлган инвестицион муҳит тўғрисида маълумот келтирилади.

Ҳайъат кун тартибига кўра, соҳанинг жорий йил И ярим йиллигида ривожланиш ҳолати сарҳисоб қилинди. Унга кўра соҳада хизмат кўрсатиш кўлами ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118,9% га ошган. Халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги секундига 140,034 Гбит.га этган, яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Шунинг билан бирга, операторлар ва провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 1 Мбит/с учун 244958 сўмни ташкил қилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 30 дан зиёд янги электрон давлат хизматлари жорий қилинди. Натижада, жами хизматлар сони 101 тани ташкил қилмоқда. Ягона портал орқали шу давр ичида фуқаролар томонидан хизматлардан фойдаланиш юзасидан 31 мингта ариза келиб тушган. Давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан жами аризалар сони 560 мингтани ташкил қилмоқда.

2018 йилнинг апрелида жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган МЕНИНГФИКРИМ.УЗ портали ишга туширилган эди. Бугунгача мазкур ресурсда 70 тадан зиёд петициялар эълон қилинди, 170 та петиция қайта ишлаш жараёнида. И ярим йиллик натижаларига кўра, порталда 1000 тадан ошиқ жамоавий мурожаатлар келиб тушган, уларга 13 мингдан ошиқ фикр-мулоҳазалар қолдирилган.

Шунингдек, шу йилнинг 1 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси янги талқинда ишга туширилди. У орқали 2 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушган, 1,9 млн (98%) мурожаат кўриб чиқилган.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Ўзбекистон Республикасининг 13600 дан зиёд меъёрий ҳужжатларининг лойиҳалари эълон қилинди, уларга нисбатан фуқароларнинг 2 428 дан ошиқ таклиф ва фикрлари олинди. Биринчи ярим йилликда Мирзо Улугбек Инноватион Сентер (МУИК) Инновация марказига аъзо бўлиш истагини билдирган компаниялардан 176 нафарига аъзолик мақоми берилди. Уларнинг сони бугунги кунда 319 тага этди. Бу компанияларда жами 2,6 минг нафар ходим меҳнат қилади.

Ҳайъат йиғилишида асосий эътибор жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган вазифаларга қаратилди. Хусусан:

– халқаро тажриба ва ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда 2018-2021 йилларда “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;

– МУИК аъзолари томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушини 2 ҳисса, экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини 1,8 баробар ошириш;

– Марказ аъзоларига янги бозорларга чиқиш имконини яратиш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

– халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8-10 баробар ошириб, секундига 1 Тбит.га этказиш;

– халқаро этакчи телеҳаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш;

– магистралнх телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км.лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш;

– почта алоқасини ривожлантириш ва янги хизматларни жорий қилиш юзасидан ҳукуматнинг тегишли қарорини ишлаб чиқиш;

Ҳайъат кенгашининг йиғилиши натижаларига кўра, соҳани истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари ўрин олган қарор қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги