Тошкентда «салмоқли маълумот ва булутли ҳисоблаш» технологияси муҳокама марказида

21.06.2018

Бугун пойтахтимизда Халқаро электралоқа иттифоқининг МДҲ ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари учун «Салмоқли маълумот ва “булутли ҳисоблаш”» мавзусида ҳудудий семинари иш бошлади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.

Тадбирда Озарбойжон, Афғонистон, Бангладеш, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия каби мамлакатларнинг етакчи ахборот-коммуникация технологиялари экспертлари, миллий статистика хизматлари мутахассислари, телекоммуникация операторлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари, илмий ва лойиҳавий институтлар вакиллари, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар ҳамда ОАВ иштирок этмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, сайёрамиз бўйлаб ахборот-маълумот ишлаб чиқариш жараёни кескин ошган бугунги кунда “биг дата” ёки “салмоқли маълумот” ривожланишнинг навбатдаги омилига айланди. Бу тренднинг йирик йўналиш эканини ҳисобга олиб, икки кунлик семинарда мавзулар 4 та қисмга бўлинган ҳолда муҳокама қилинмоқда. Жумладан, “Биг Дата: аниқлаш ва татбиқ қилишга мисоллар”; “булутли ҳисоблаш” ва маълумотлар таҳлили учун технология, стандартлаштириш ва илова; маълумотларни ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш; ташкилий ва техник услублар бўйича тақдимотлар қилинди.

“Биг Дата: аниқлаш ва татбиқ қилишга мисоллар”; “булутли ҳисоблаш” ва маълумотлар таҳлили учун технология, стандартлаштириш ва илова; маълумотларни ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш; ташкилий ва техник услублар бўйича тақдимотлар қилинди.

Иштирокчиларнинг асосий эътибори ҳукуматнинг кибер хавфсизликни таъминлаш, шунингдек рақамли контентни бошқариш борасидаги ўрнига қаратилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон мисолида давлат бошқарувида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мавзуси бўича ҳам чиқишлар қилинди. Хусусан, электрон ҳукуматнинг ривожланишида Биг Дата ва “булутли ҳисоблаш” технологияларининг ўрни юзасидан фикр ва таклифлар тингланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги