Ойлик архивлар: June 2018

Вазир EPAM Systems президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев юртимизга ИТ-саноати имкониятларини ўрганиш учун ташриф буюрган EPAM Systems Директорлар кенгаши президенти Аркадий Добкин ҳамда кенгаш вакилларини қабул қилди. Юртимизда дастур ишлаб чиқарувчилари учун қулай шароит яратиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида лойиҳаларни амалга оширишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун «Mirzo Ulugbek Innovation Center» (MUIC) Инновациялар макрази… Тўлиқ матн »

АКТ вазири LG CNS вице-президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Кореянинг LG CNS компанияси вице-президенти Жонг Вун Юл билан учрашди. Учрашувда томонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон ахборот технологиялари бозорининг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, «LG CNS Узбекистан» қўшма корхонаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда LG CNS компанияси имкониятлари ва тажрибасидан фойдаланиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик… Тўлиқ матн »

Тошкентда «салмоқли маълумот ва булутли ҳисоблаш» технологияси муҳокама марказида

Бугун пойтахтимизда Халқаро электралоқа иттифоқининг МДҲ ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари учун «Салмоқли маълумот ва “булутли ҳисоблаш”» мавзусида ҳудудий семинари иш бошлади. Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда. Тадбирда Озарбойжон, Афғонистон, Бангладеш, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия каби мамлакатларнинг етакчи ахборот-коммуникация технологиялари экспертлари, миллий статистика хизматлари мутахассислари, телекоммуникация операторлари ҳамда… Тўлиқ матн »

Манзил-маълумот ахборотларини электрон тақдим этиш хизмати жорий қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида манзил-маълумот ахборотларини тақдим этишга мўлжалланган янги хизмат жорий этилди. Ушбу давлат хизмати жисмоний шахсларга фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномани олиш бўйича электрон ариза тақдим этиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1995 йил 31 майдаги “Ички ишлар органларида… Тўлиқ матн »