Ойлик архивлар: March 2018

Инҳа университетида “Oracle академияси” фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Oracle академияси” фаолиятини бошлади. Тадбирда университет раҳбарияти ҳамда “Оракле Академй” дастурининг минтақавий раҳбари Дени Гурис иштирок этди. “Оракле” компаниясининг мазкур таълим ташаббуси мактаб, коллеж ва университет ўқитувчилари, шунингдек мустақил ўрганувчилар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун зарур ресурсларни, комплекс дастурларни тақдим этади. Ҳар йили жаҳон миқёсида “Оракле Академй” курсларида 120 мамлакатдан… Тўлиқ матн »

Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси АКТ соҳаси учун кредит ажратади

Вазирликда Корея Республикасининг Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (Экономик Девелопмент Кооператион Фунд(ЭДКФ) делегацияси ҳамда вазирлик раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда қайд этилгани каби, ахборот технологиялари, янги технологияларни ўзлаштириш ҳамда жорий қилиш мамлакат иқтисодиётини ривожлантирувчи ва барқарор ривожланиш суръатини таъминловчи муҳим омиллар сафига қўшилиб бўлди. Жанубий Корея ҳукумати томонидан 1987 йилда асос солинган Иқтисодий ривожлантириш… Тўлиқ матн »

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимларини такомиллаштиришда Сиз ҳам иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субЪектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Сиз қуйидаги манзилдаги махсус сўровда иштирок этиб, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимлари… Тўлиқ матн »

АКТ вазири РФ Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди

21 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди. Унда, шунингдек, РФнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда РФ Президенти бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов ҳам иштирок этди. Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари… Тўлиқ матн »

Телекоммуникацияни ривожлантириш бўйича хорижлик экспертлар билан учрашув ўтказилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда консалтинг ва аудит бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи ПрисеватерҳоусеКооперс халқаро компаниялар тармоғи делегациялари билан учрашди. Учрашувда экспертлар гуруҳи Ўзбекистоннинг телекоммуникация бозорида олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ҳисоботни тақдим қилдилар. Шунингдек, тақдимотда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан халқаро илғор тажрибалар қайд этилди. Европа тикланиш… Тўлиқ матн »