Ойлик архивлар: December 2017

Инновация маркази кўмагида маҳаллий ИТ-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этадилар

Миллий дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази кўмагида юртимиздаги ИТ-компаниялар Ҳиндистоннинг нуфузли «INDIASOFT 2018» кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўладилар. 2018 йилнинг 24-25 январ кунлари Бангалор шаҳрида Ҳиндистон савдо ва ишлаб чиқариш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган халқаро дастурий таъминот маҳсулотлари кўргазмасида 36 та мамлакатдан 100 дан… Тўлиқ матн »

Корхонада “Ёшларда интернет маданиятини шакллантириш –устувор вазифа сифатида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам Интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари кучи жамият хаётидаги долзарб масалаларни кўтариб чиқишда, унинг самарали ечимларини… Тўлиқ матн »

«Best Soft Challenge-2017» танлови ғолиблари эълон қилинди

Жорий йилнинг 18 декабрида «Best Soft Challenge-2017» танловининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари ҳамда танлов ташкилотчилари иштирок этишди. «Best Soft Challenge-2017» танловига жорий йилнинг 4 августида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, УЗИНФОКОМ Маркази, «Ўзбектелеком» АК ҳамда HUAWEI  компанияси ҳамкорлигида старт… Тўлиқ матн »

ТАТУ ва KOICA истиқболли лойиҳани амалга оширади

13 декабр куни вазирликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган KOICA мутахассислари иштирок этдилар. KOICA мутахассислари университетда бўлиб, ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган “АКТ орқали Тошкент ахборот технологиялари университетининг инновацион таълимий муҳитини ривожлантириш” лойиҳасини яқиндан… Тўлиқ матн »

Ягона порталда кўрсатилаётган онлайн солиқ хизматлари

my2.gov.uz манзилида ишга туширилган янги талқиндаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда татбиқ қилинган интерактив хизматлар зарур ҳужжат ва маълумотларни тез ва осон усулда олиш, солиқ хизматларидан масофадан туриб самарали фойдаланиш имконини беради. Қуйида ана шундай хизмат турлари билан сизни таништирамиз. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳақида маълумот олиш Мазкур хизмат солиқ… Тўлиқ матн »