Ойлик архивлар: October 2017

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг янги резидентларига сертификатлар топширилди

2017 йилнинг 27 октабр куни Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг янги резидентларига сертификатлар топшириш маросими ўтказилди. 2017 йилнинг 24 октабр куни Инновация марказининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши томонидан қабул қилинган протоколга асосан, 53 та юридик шахсларга “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг резиденти мақоми берилди. 2017 йилнинг… Тўлиқ матн »

“Электрон ҳукумат” тизимида хавфсизликни таъминлаш муҳокама марказида бўлди

Бугун пойтахтимизда “электрон ҳукумат” тизимида ахборот хавфсизлиги муаммолари ва уларнинг ечимларига бағишланган республика семинари ташкил қилинди. Тадбирда давлат бошқаруви органларининг бевосита мазкур йўналишга масъул 100 дан зиёд мутахассислари қатнашдилар. Республика семинари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, UNICON.UZ Маркази ҳамда Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинди. Жамият ахборотлашуви, маълумот ва хизматларнинг,… Тўлиқ матн »

Давлат онлайн хизматларини оммалаштиришда медиа ёндашувга бағишланган тренинглар ўтказилди

2017 йилнинг 26-27 октабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «InfoCapital Group» консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ҳамда Осиё Тараққиёт Банки кўмагида “Давлат электрон хизматларини оммалаштиришда медиа ёндашувлар” мавзуида тренинглар ўтказилмоқда. «Самарали давлат бошқаруви учун электрон ҳукумат» лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тренингларда давлат бошқаруви органларининг Ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.… Тўлиқ матн »

АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи компаниялар диққатига!

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш ва асбоб-ускуналар етказиб бериш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларининг шакллантирилаётган маълумотлар базасини тўлдирмоқда. Мазкур маълумотлар базасини шакллантиришдан кўзланган мақсад — АКТ соҳасида фаолият кўрсатувчи компанияларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизмат кўрсатиш ва ускуналар етказиб беришга оид тендерлардаги кенг иштирокларни таъминлашдан иборат. Мазкур маълумотлар базасида… Тўлиқ матн »

«BestSoft Challenge 2017» танловда рўйхатдан ўтиш муддати 2017 йил 31 октябргача узайтирилди

Кўп сонли сўровларга кўра, «BestSoft Challenge 2017» танлови иштирокчиларини рўйхатга олиш муддати 2017 йил 31 октябргача узайтирилди ва қуйидаги муддатлар белгиланди: 2-босқич: 3-15 ноябр – дастлабки саралаш босқичи (финал иштирокчиларини аниқлаш); 3-босқич: 20-30 ноябр – якуний саралаш босқичи (ғолибларни аниқлаш). Иштирокчилар ва уларнинг лойиҳаларини рўйхатга олиш Software.uz (bestsoft.software.uz) сайти орқали амалга оширилади. Ишланма ва лойиҳаларни… Тўлиқ матн »