Ойлик архивлар: June 2017

Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси билан учрашув бўлиб ўтди

29 июнда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Белоруссия Республикасининг Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Сепкало билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мобайнида меҳмонлар Юқори технологиялар парки фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари, унга аъзо ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан тажрибалари билан… Тўлиқ матн »

Вебстер университети вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШ нинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий… Тўлиқ матн »

Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

22 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш масаласида, ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳалар ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Томонлар, АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Манба: Ўзбекистон Республикаси… Тўлиқ матн »

«Hansa Telecom» делегацияси билан учрашув

20 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Hansa Telecom» (Латвия) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Ҳусусан, «Hansa Telecom» компанияси истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари рақамларини операторлараро кўчириш хизматини (MNP – mobile number portability) йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга оширишни… Тўлиқ матн »

Microsoft делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

20 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Microsoft корпорациясининг МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ирина Волк бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда қайд этилганидек, Microsoft ахборот технологиялари соҳасида бой тажрибага эга жаҳондаги йирик компаниялардан бири. Жумладан, америкалик ишлаб чиқарувчи консалтинг хизматларини кўрсатиш, ИТ-архитектурасини лойиҳалаштириш ва АКТ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланади. Таъкидланганидек, Microsoft компанияси… Тўлиқ матн »