Ойлик архивлар: May 2017

Алоқачиларга мўлжалланган «Алоқачи» тариф режаси жорий қилинди

“Ўзбектелеком” АКнинг УЗМОБИЛЕ Миллий алоқа оператори Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига кирувчи корхона-муассасаларнинг ходимлари учун «Алоқачи» деб номланган махсус тариф режасини жорий қилди. Замонавий илғор технологиялар билан қулайлашиб бораётган турмуш тарзимиз бугун ҳар дақиқа, ҳар жойда алоқада бўлишни тақозо қилмоқда. Бу эса алоқанинг мавжудлиги ва сифати учун жавобгар бўлган алоқачилар, соҳа ходимлари зиммасига… Тўлиқ матн »

Вазирликнинг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди

29 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда алоқа тармоқлари сифати, интернетнинг миллий сегменти ва контент ривожи, рақамли технологияга ўтишнинг техник ва технологик ҳолати каби масалаларга эътибор қаратилди. Жумладан, вазирликка вилоят ҳамда туманлардаги автомобил йўлларида мобил алоқа сифатининг ёмонлашувига доир шикоятларнинг келиб тушаётгани қайд этилиб, мобил алоқа операторларига… Тўлиқ матн »

ТАТУда абитуриентлар учун биометрик назорат тизими ўрнатилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этмоқда. Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш мамлакатимизда биринчи марта жорий этилмоқди. Ҳар йили 15 мингдан ортиқ абитуриент… Тўлиқ матн »

Туркманистон Алоқа вазирлиги делегацияси ташриф буюрди

22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Туркманистон Алоқа вазири ўринбосари Гараев Ашир Мурадович бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлангани каби, Ўзбекистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилиб, барча йўналишлар бўйича юқори даражали муносабатлар ўрнатилмоқда. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўзаро алоқалар тобора ривожланмоқда. Учрашувда қайд этилганидек, илғор… Тўлиқ матн »

Корхонада фавқулодда вазиятлар бўйича ўқув семинар тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 18 май куни корхонада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти мутахассиси билан ҳамкорликда “Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш” мавзусида корхона ходимлари иштирокида ўқув семинар тадбири ўтказилди. Семинар давомида маърузачи томонидан табиий ва техноген тусдаги Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда қандай харакат қилиш лозимлиги тўғрисида тўлиқ  тушунчалар… Тўлиқ матн »