Ойлик архивлар: February 2017

Дастурлаш бўйича талабалар олимпиадаси

25-26 феврал кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетида дастурлаш бўйича ТАТУ университети ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўртасидаги олимпиаданинг финал босқичи ўтказилди. Талабаларнинг дастурлаш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, мазкур турдаги интеллектуал мусобақалар мунтазам ўтказилади. Жумладан, ҳафтанинг ҳар жума куни ТАТУда онлайн режимдаги беллашув ташкил қилинади. Ушбу турнир 2 босқичда ўтказилди.… Тўлиқ матн »

АКТ мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 25 феврал куни АКТ мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича видеоконференсия шаклидаги ўқув ташкил этилди. “Вазирлик тизимидаги корхоналар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режаси” асосида 6 майга қадар давом етадиган малака ошириш ўқувларида соҳанинг 2,5 мингдан зиёд мутахассисларининг иштирок этиши режалаштирилмоқда. Республика ҳудудларида ахборот… Тўлиқ матн »

Самарқандда аҳоли учун сайёр қабул бўлиб ўтди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 23 феврал куни Самарқанд шаҳрида вазирликнинг фуқароларни жойларда қабул қилишга мўлжалланган сайёр қабули ташкил этилди. Унда 100 дан ошиқ юртдошларимиз иштирок этишди. Кўчма қабулда телекоммуникация хизматлари ҳолати ва уларни кўрсатиш сифати, хусусан телефон ва почта алоқаси, мобил алоқа хизматлари ҳамда интернет хизматларини кўрсатиш ҳолати, мавжуд муаммолар бош масала… Тўлиқ матн »

«Телиа» компанияси бош маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди

23 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Телиа» компанияси бош маслаҳатчиси, ўзбек-швед бизнес-форуми муносабати билан юртимизда бўлиб турган К.Линдстр билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда компаниянинг мамлакатимиз мобил хизматлари бозоридаги ўрни, истиқболда замонавий телекоммуникация хизматларини жорий этиш режалари муҳокама қилинди. Хусусан, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгилаб берилган муайян лойиҳаларни… Тўлиқ матн »

Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди

2017 йилнинг 22 февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эдгарс Бондарс билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ахборот технологиялари бўйича Ўзбекистон ва Латвия давлатларида фаолият кўрсатаётган компания ва муассасалар иштирокида тадбирлар ташкил этиш юзасидан қизиқиш билдирдилар. Учрашувда Ўзбекистон томони Латвия ИТ-компанияларини… Тўлиқ матн »