Ойлик архивлар: January 2017

Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси

Бугун Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Каримов таваллуди кунига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда истиқлол йилларида мамлакатимизда ўрнатилган осуда ва фаровон жамият, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўлга киритилган марралар, барқарор тараққиёт, меҳр-оқибат ва бағрикенглик,… Тўлиқ матн »

Вазирлик фаолиятининг 2016 йил якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 21 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Ҳайъат йиғилиши Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, ҳар тарафлама ва танқидий таҳлил руҳида… Тўлиқ матн »

АКТ соҳасидаги тадбиркорлик субектлари вакиллари диққатига!

АКТ соҳасида қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соҳада фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик ва бизнес субектлари ўз фаолиятларида дуч келаётган муаммоларни вақтида аниқлаш, бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида, АКТ соҳасидаги тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаймиз. Бунинг учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сиздан мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар асосида тегишли сўровномани… Тўлиқ матн »

Домен тизими ва Интернет тармоғини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик бўйича учрашув бўлиб ўтди

18 январ куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Интернет тармоғи ва домен тизимини ривожлантириш бўйича хорижий муассасалар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Internet Society жамоат ташкилотининг Европа минтақаси бўйича бўлинмаси директори Фредерик Донк, Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси(АПТЛД) бош менежери Леонид Тодоров иштирок этдилар. Учрашув давомида ҳамкорликда юқорида қайд этилган… Тўлиқ матн »

Махсус авария-тиклаш бошқармаси ҳарбий хизматчиларига давлат мукофотлари топширилди

Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганига 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасида ҳам тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда қайд этигани каби, Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги юксалиши, Ватан ҳимоячиларининг юксак ақл-заковати, интеллектуал… Тўлиқ матн »