Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига СТПИнинг АТ-парклари маслаҳатчиси ташриф буюрди

31.01.2019

28 январ куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига Ҳиндистон дастурий технологиялар парклари жамиятининг (СТПИ) АТ-парклар бўйича маслаҳатчиси ж-б Ж.Партасарати ташриф буюрди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Джалалов ҳиндистонлик меҳмонни университетнинг академик фаолияти, профессор-ўқитувчи таркиби ва талабалари учун яратилган шароитлар билан таништирди. Таълим дастурларининг келгуси ривожланиши ва кенгайтирилиши истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги