Тошкентда илк бор GDG-DevFest дастурчилар фестивали бўлиб ўтади

22.11.2018

Ўзбекистонда илк бор Google компаниясининг асосий тадбирларидан бири — дастурчилар учун Google Developers Group (GDG) DevFest фестивали ўтказилади.

Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Тошкентдаги Инҳа университети (IUT), Google, Google Developers Group (GDG) Ташкент ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2018-йил 24-ноябрда бўлиб ўтади.

DevFest — Google Developers Group (GDG) жамоалари томонидан ҳар йили Гоогле компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида Гоогленинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари тақдим қилинади. Хусусан, иштирокчилар мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Инҳа университети 2015-йилдан буён ёш мутахассислар учун (IUT), Google I/O Extended Ташкент конференсиясини ўтказиб келади. Конференсия ўзбекистонлик ёш мутахассисларни Googleнинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос майдондир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги