Тошкентда ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди

26.11.2018

Жорий йилнинг 22-23-ноябр кунлари Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида ахборот ва киберхавфсизлик муаммолари» мавзуида илмий-амалий конференсия ўтказилди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Баҳромжон Олматов сўзга чиқди.

Конференсияда ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги маҳаллий ва хорижий экспертлар жорий ҳолат ва ривожланиш тенденсиялари бўйича чиқишлар қилишди. Шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги янги технологик ёндашув ва ечимлар намойиш қилинди.

Шунингдек, конференсия давомида Россия, Корея Республикаси ва Исроилнинг илғор компаниялари вакиллари ҳамда маҳаллий интеграторлар томонидан киберхавфсизлик соҳасидаги энг янги технологиялар, дастурий маҳсулотлар, аппарат воситалари ва бошқа ечимлар тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги