Мажбуриятлари

– “ЎзТТБРМ” ДУК транспорт тармоқларини бошқариш бўлими ишини мувофиқлаштиради ва ушбу бўлим чораклик иш режаси ва режа бажарилиши юзасидан тасдиқлайди ҳамда диспетчерларни навбатчи гуруҳи ишчилари ишига боғлиг масалалар юзасидан саволларни оператив ечимини таъминлайди;
– Давлат бошқариш органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлик хизмати эхтиёжига мувофиқ, операторлар билан телекоммуникация тармоқларидан ва ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорликда ишларни мувофиқлаштиришни ҳамда фавқулотда ёки авария ҳолатларида Ўзбекистон телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишни таъминлайди;
– Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини ва ресурсларини функционал ҳолатини баҳолашни, уларни такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқишни, барқарор ва сифатли ишлашини таъминлашни назорат қилади;
– Республиканинг шаҳарлараро ва зона ички телекоммуникация транспорт тармоқлари ресурслари базасини тармоқ элементлари ягона таснифлаш ва кодлашда амал қилган ҳолда юритиш масалаларини назорат қилади, телекоммуникация транспорти ягона схемасини тайёрлаш ва коррекциялаш;
– Телевидиня ва радио узатиш схемаларини тайёрлаш ва корректировка қилиш, бир маротаба ташкил қилинган Шаҳарлараро, халқаро телевизион узатишни назорат қилади;
– МДХ ва бошқа хориж давлатлари, республика коммутация оборудованиедаги ўзгаришлар ва нумерация режаси ҳақида хабардор қилиш борасида оператор ва провайдерлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича, алоқадор маълумотлар базасининг корректировкаси, ОКС-7 сигнализация системасида ва нумерация режасида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурсларини ишлатиш масалалари бўйича назорат қилади;
Телекоммуникация тармоқлари ҳолати бўйича маълумот ва телекоммуникация ресурслари тоғрисидаги маълумотларини тақдим этишда маҳсус режимларга риоя қилиш ва мобил тайёргарликда иштирок этади;
– Телекоммуникация тармоқларини ва ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштироқ этади. Янги инновацион технологияларни тадбиқ этиш, “ЎзТТБРМ” ДУК бизнес режасини ишлаб чиқишда, “ЎзТТБРМ” ДУК ходимларини малакасини ошириш мақсадида техник қўлланмаларни танлаш ишларида, ички ва ташқи норматив хужжатларни, келишиш ва ишлаб чиқишда иштирок этади;
– Халқаро, республика соха бўйича ўтказиладиган йиғлишларда “ЎзТТБРМ” ДУК номидан ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иштирок этади. Ўрнатилган тартибда Давлат бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.