Мажбуриятлари

– «ЎзТТБРМ» ДУК тезкор бошқарув пункти ва технологик жараёнлар ва автоматлаштириш бўлими ишини мувофиқлаштиради ва ушбу бўлимлар чораклик иш режалари ва режалар бажарилиши юзасидан хисоботларни тасдиқлайди;
– «ЎзТТБРМ» ДУКда сифат менежмент тизими бўйича иш олиб борилишини назорат қилади, «ЎзТТБРМ» ДУК Сифат менежменти тизими бўйича кенгаши раиси ўринбосари ва сифат бўйича ички гуруҳ раҳбари ҳисобланади;
– Мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини ва Ўзбекистон телекоммуникация ресусларини яратиш, тармоқ техник ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, «ЎзТТБРМ» ДУКда янги дастурий таъминотларни иш жароёнига тадбиқ этиш, мавжуд технологик жараёнларни автоматлаштириш масалаларини бажарилиши юзасидан назорат олиб боради;
– Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тўхтовсиз ишлашини таъминлаш ва Фавқулотда ҳолатларда, авария ҳолатларида тармоқни қайта тиклаш бўйича олиб бориладиган ишларни назорат қилади;
– Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АШҲ) комиссияси таркибидаги алоқа тармоқларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишига маълумотлар тўплашда Миллий бошқарув марказлари операторлари билан озаро ҳамкорлик қилиш бўйича ишларни назорат қилади;
– «ЎзТТБРМ» ДУКнинг ички ва ташқи норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, татбиқ этиш ва стандартлаштиришни масалаларини назорат қилади;
– Телекоммуникация тармоқлари ҳолати бўйича маълумот беришда ва телекоммуникация ресурслари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишда маҳсус режимларга риоя қилиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича Махсус тадбирларда иштирок этади;
– Телекоммуникация тармоқларини ва ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишқда иштирок этади. Янги инновацион технологиярни тадбиқ этиш, «ЎзТТБРМ» ДУК ҳодимларини малакасини ошириш мақсадида техник қўлланмарни танлаш ишларида иштирок этади;
– Халқаро, республика бўйича, соҳа бўйича ўтказиладиган йиғилишларда «ЎзТТБРМ» ДУК номидан ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иштирок этади;
– Ўрнатилган тартибда Давлат бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.