Мажбуриятлари

– «ЎзТТБРМ» ДУК га юклатилган барча вазифаларни тўлиқ бажариши учун жавобгардир;
– Ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва «ЎзТТБРМ» ДУК низомига мувофиқ иш олиб боради;
– «ЎзТТБРМ» ДУК сифат бўйича кенгаш раиси ҳисобланади, «ЎзТТБРМ» ДУК барча бўлимлари чораклик режалари ва ҳисоботларни тасдиқлайди;
– «ЎзТТБРМ» ДУК бош ҳисобчиси, шартномалар ва ўзаро ҳисоб-китоб бўлими, умимий бўлим, ишлаб чиқариш ва ташкилий ишлар бўйича, махсус ишлар бўйича, кадрлар бўйича етакчи муҳандислар иш фаолиятини мувофиқлаштиради;
– «ЎзТТБРМ» ДУК га ҳодимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ўзининг муовинлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ишларини олиб боради;
– Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (Вазирлик) «ЎзТТБРМ» ДУК ташкилий тузилиши ва ҳодимлар сонини ўзгартириш бўйича таклифлар беради, Вазирлик билан келишилган ҳолда «ЎзТТБРМ» ДУК штат жадвалига ўзгартиришлар киритади;
– «ЎзТТБРМ» ДУК бизнес режасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирликга тақдим этиш, ҳар чоракда бажарилиши юзасидан ҳисобот бериб боради;
– «ЎзТТБРМ» ДУК ҳодимлари амал қилиши ва бажариши лозим бўлган буйруқ ва фармоишлар бериш;
– Меҳнат ва хўжалик шарномаларини имзолаш, бекор қилиш. «ЎзТТБРМ» ДУК воситалари ва кредитлари тасарруфчи ҳисобланади;
– Халқаро, республика бўйича, соҳа бўйича ўтказиладиган йиғилишларда «ЎзТТБРМ» ДУК номидан иштирок этади. Ўрнатилган тартибда Давлат бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.