Марказ тарихи

1992 йил

1992 йил 1 августда Ўзбекистон Республикаси Алоқа Вазирлигинигининг 1992 йил 29 июлдаги №168-сон буйруғига мувофиқ Оператив бошқарув хизмати ва Ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмаси базасида Халқаро ва Шаҳарлараро тармоқларни бошқариш маркази ташкил этилди.

2004 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майда қабул қилинган “Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №215-сон қарорига мувофиқ Халқаро ва Шаҳарлараро тармоқларни бошқариш маркази Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази(ЎзТТБРМ)га ўзгартирилди. ЎзТТБРМ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибига кирувчи корхонадир.

2007 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган “Устав фондида Давлат улуши бўлган корҳоналарнинг самарали бошқарилишини ва Давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомига мувофиқ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.