Бўлимлар

Транспорт тармоқларини бошқариш бўлими (ТТББ)

Бўлим бошлиғи: Сафарова Гулнора Музафаровна

ТТББ асосий вазифалари:

  • – Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ишлашини баҳолаш;
  • – Давлат бошқарув органлари, модова ва миллий хавфсизлик хизматилари, бошқа хўжалик субъектлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон телекоммуниция тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини барқарор ишлашини таъминлаш;
  • – Давлат бошқарув органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлик хизматилари эҳтиёжини қондириш мақсадида операторлар телекоммуникация тақмоқларидан имтиёзли фойдаланиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
  • – Фавқулотда вазиятларда Ўзбекистон Республикаси бирламчи тармоқларини тезкор-техник бошқариш;
  • – Чет эл давлатлари телекоммуникация операторлари ҳамда Миллий Бошқарув Марказлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш;
  • – Турли операторлар ва «ЎзТТБРМ» ДУК ўртасида тузилган шартномаларда белгиланган вазифалар ва Вазирлик (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) фармоишлари;
  • – Шаҳарлараро ва зона ичи транспорт тармоқлари ресурслари тўгрисидаги маълумотни ҳамда тармоқ элементларини ягона таснифлаш ва кодлашга амал қилган ҳолда Ўзбекистон иккиламчи тармоқ ресурслари тўгрисидаги марказлашган маълумотлар базасини юритиш;
  • – Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини яратиш, тармоқ бошқарув тизимларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • – МДҲ ва бошқа давлатларни Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларидаги ўзгаришлардан хабардор этиш;
  • – Ўзбекистон Республикаси телевидиния ва радио узатиш схемасини тайёрлаш ва унга ўзгартиришлар киритиб бориш.

Маълумот учун:
E-mail: safarova@rtmc.uz
Тел.: 240-53-36
Қабул кунлари: жума 10.00-12.00


Технологик жараёнлар ва автоматлаштириш бўлими (ТЖваАБ)

Бўлим бошлиғи: Гиясов Шавкат Қудратуллаевич

ТЖваАБ асосий вазифалари:

  • – Ўзбекистон Респупликаси замонавий тармоқ ресурсларини бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш;
  • – Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари техник ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш;
  • – «ЎзТТБРМ» ДУКда технологик жараёнларини автоматлаштириш;
  • – «ЎзТТБРМ» ДУК локал тармоғи ишчи ҳолатини назорат қилиш ва таъминлаш.

Маълумот учун:
Тел.: 240-53-72
E-mail: Shavkat@rtmc.uz
Қабул кунлари: жума 10.00-12.00


Телекоммуникация хизматларини сотиш ва ҳисоблаш бўлими (ТХСваҲБ)

Бўлим бошлиғи: Данилина Елена Николаевна

ТХСваҲБ асосий вазифалари:

  • – Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва хавфсизлик хизмати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фавқулотда ҳолатлардан сақлаш идораларининг алоқа каналлари ва трактларини ижарага олиш бўйича буюртмаларини марказлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш, умумфойдаланиш телекоммуникация тармоқларидаги каналлар ва трактлар ижараси бўйича шартномалар тузиш ва юритишни амалга ошириш;
  • – Операторлар тармоқларида юридик шахслар буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида каналлар ва трактлар ижараси бўйича шартномалар тузиш ва юритиш;
  • – Алоқа каналларига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда ишлар олиб бориш;
  • – Шартномада белгиланган мажбуриятларни бажарилишини назорат қилиш;
  • – Тузилган шартномаларга мувофиқ ижарачи ва буюрмачилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш..

Маълумот учун:
Тел.: 240-53-52
E-mail: Elena@rtmc.uz
Қабул кунлари: жума 10.00-12.00


Тезкор бошқарув пункти (ТБП)

Бўлим бошлиғи: Наврузқулов Қутибой Валиевич

ТБП нинг асосий вазифалари:

  • – Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғининг эффектив ишлашини таъминлаш;
  • – ЎзР телекоммуникация тармоғини техник ҳолати таҳлили ҳамда доимий тизимли мониторингини олиб бориш;
  • – Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари манфаатини кўзлаган ҳолда телекоммуникация тармоқларидан устивор равишда фойдаланишни ташкил этиш ҳамда тезкор-техник бошқарувини амалга ошириш;
  • – Фавқулотда ҳолатларда ва авария содир бўлганда Республика телекоммуникация тармоқларини қайта тиклаш билан боғлиқ ишларни бошқаради;

Маълумот учун:
Тел.: 238-19-62, 238-19-60
E-mail: pou@rtmc.uz
Қабул кунлари: жума 10.00-12.00