Марказ ҳақида

Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг асосий вазифаси аҳолини, халқ хўжалиги объектларини ва давлат бошқарув органларини барқарор замонавий телекоммуникация хизматлари билан таъминлашдир. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази асосий вазифалари қуйидагилардир:

– Телекоммунакация тармоқларини самарали ишлашини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;

– Давлат бошқарув органлари манфаатларини кўзлаган ҳолда телекоммуникация хизматларига бўлган талабларни тўлақонли қондириш, тармоқлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида операторларнинг телекоммуникация тармоқларини мувофиқлаштирилган бошқариш тизимини яратиш;

Ҳозирги вақтда ЎзТТБРМ қуйидагиларни таъминлаб келмоқда:

-“Ўзбектелеком” АК телекомуникация тармоғи ҳолатими реал вақт давомида мониторинг қилиб бориш;

-Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари сифати ҳамда барқорорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳаларни келишиш; -Телекоммуникация тармоқларида содир бўладиган авария ҳолатларини олдини олиш ва уларни ўз вақтида қайта тиклашни назорат қилиш; -Телекоммуникация тармоқларида олиб бориладиган таъмирлаш-созлаш ишлари режасини келишиш ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;

-Давлат бошқарув органлари билан умимий фойдаланиш телекоммуникация тармоқлари каналлари ва трактларини ижарага олиш бўйича шартномалар тузиш;

-Юридик шахслар билан каналлар ва трактларни ижарага олиш юзасидан талабларни ўрганиб чиқиш ва шартномалар тузиш.

-Телевизион сигналларни Республика ҳудуди ва ташқарисига узатиш бўйича каналлар ташкил этиш;

ЎзТТБРМ қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилган:

-Шахарлараро ва зона ичи телекоммуникация тармоқлари бўйича;

-Сигнализация тизимини ишлатилиши бўйича;

-Ўзбекистон, МДҲ ва узоқ хориж дайлатлари рақамлаш режаси бўйича

Марказ шаҳарлараро ва халқаро кодлардаги ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси рақамлаш режасидаги ўзгаришлар бўйича хабардор қилади ва бошқа давлатлар оператив-техник бошқарув марказлари билан ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 589-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш, яратилган тизимга операторларнинг телекоммуникация тармоқларини улаш “ЎзТТБРМ” ДУКга юклатилган.

Автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

– Транспорт ва коммутацияланувчи тармоқ қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;

– Фойдаланувчилар иш ўринларида Республика телекоммуникация тармоғи ёки уни ташкил этувчилари ҳақида аниқ маълумотлар кўриниш;

– Реал вақт режимида транспорт тармоқи ва коммутацияланувчи тармоқлар ҳолати ҳақида маълумот олиш;

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникатия тармоқларини автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш телекоммуникация тизимларида содир бўлаётган узилишларни ўз вақтида бартараф этиш ва барқарор ишлашини таъминлаш, фавқулотта вазиятларда ва ҳар қандай шароитда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини узликсиз алоқа хизматлари билан таъминлашга ҳизмат қилади.