Кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширишда янги ёндашувлар

14.12.2018

Жорий йилнинг 13 декабрида Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан мунтазам ташкил этиб келинаётган навбатдаги ҳафталик семинар бўлиб ўтди. Тадбир давлат хизматларига инновацион ёндашув ва Марказ томонидан кўрсатилаётган тижорат хизматларига бағишланди.

Тадбирда Марказ раҳбарияти вакиллари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари мутахассислари, шунингдек “Ernst & Young” аудиторлик ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

“Ernst & Young” компанияси вакили Рута Макаревичиуте “Давлат хизматларига инновацион ёндашувлар: “Ernst & Young тажрибаси” мавзусида тақдимот ўтказди, ташкилот фаолияти, рақамли трансформациялашнинг асосий омиллари, сунъий интеллект ва ташкилотнинг бошқа йўналишлардаги тажрибаси ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида иштирокчилар Марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Мутахассислар Марказ томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига кўрсатилаётган тижорат хизматлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги