Давлат рақобат қўмитаси “COSCOM” МЧЖнинг аксияларини сотиб олди

07.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 2018-йил 5-декабрда “TELIA COMPANY AB” компанияси билан “Coscom” МЧЖнинг устав капиталидаги 100% улушини сотиб олиш бўйича келушивга эришди.

Маълумот учун: “Coscom” МЧЖ ХК ҳозирда “UCell” савдо белгиси остида Ўзбекистонда 7,3 миллион абонентга уяли алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги