АКТ вазирлигининг “Ишонч Телефони” 1 февралдан “1199” қисқа рақами орқали ишламоқда

04.02.2019

1 февралдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Ишонч телефони” “1199” қисқа рақами орқали кун-у тун тартибида ишламоқда.

Ишонч телефони Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги