“O‘zbekiston telekommunikatsiya tarmoqlarini boshqarish respublika markazi” DUK telekommunikatsiya yo‘nalishi bo‘yicha yuqori malakali mutaxassislarni ishga qabul qilish uchun tanlov e’lon qiladi.

25.05.2022

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади. Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотлар (резюмелар)ни tmc@rtmc.uz электрон манзил орқали тақдим этишлари сўралади.

Директор ўринбосари лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумотли, телекоммуникация йўналишидаги раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил меҳнат стажига эга, жамоа билан ишлаш ва ўз ишига масъулиятли, талабчан, ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
Корхонанинг Ахборот хавфсизлиги ва Мобил қурилмаларни рўйҳатга олиш хизматлари, Кўчиб ўтган рақамларни мувофиқлаштириш ва Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолиятини ташкиллаштиради ҳамда уларга бевосита раҳбарлик қилади. Янги инновацион технологияларни тадбиқ этиш, ходимлар салоҳиятини ошириш мақсадида техник қўлланмаларни танлаш ишларида иштирок этиб, давлат бошқарув органлари билан телекоммуникация тармоқларидан ва ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштиради.

Иқтисодий таҳлил ва тарифлар бўлими бошлиғи лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий иқтисодий ёки муҳандис-иқтисодчи маълумотига ҳамда мазкур мутахассислик бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши, жамоа билан ишлаш, ўз ишига масъулиятли, ходимларга нисбатан талабчан бўлиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари.
Корхонанинг Бизнес-режасини тайёрлаш, режага оид-молиявий ишини ташкил қилиш, корхона тузилмаси ва штат сонининг ташкил қилинишини таъминлаш, меҳнатни ташкил қилиш бўйича ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш, статистик ҳисоботларнинг сифатли тайёрланиши ва топширилишини таъминлаш, ҳар чоракда Корхонанинг молиявий-иқтисодий фаолияти таҳлилини ўтказиш, Корхона ва унинг бўлинмалари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини иқтисодий таҳлил қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича тежаш режимини таъминлаш, режага оид вазифаларнинг бажарилиши, ички хўжалик резервлардан фойдаланишни назорат қилиш ва шу каби иқтисодий масалалар бўйича ишларни ташкиллаштиради.

Бош юрисконсульт лавозимига.

Малакавий талаблар:
Бош юрисконсульт лавозимига олий юридик маълумотга эга ва юридик хизматда камида 2 йиллик тажрибага эга, бўлган шахс тайинланади ҳамда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда адлия органлари билан келишилади.
Жамоа билан ишлаш, ўз ишига масъулиятли, талабчан бўлиши, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорларини билиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, меҳнат, солиқ, маъмурий ҳуқуқ бўйича амалдаги қонунчилигини билиши керак.

Халқаро муносабатлар ва инвестиция масалалари бўйича бош мутахассис лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумотли, халқаро иқтисодий муносабатлар бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши, ўзбек, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши керак.
Халқаро ташкилотлар ва хорижий корхоналар билан, жамоа билан ишлаш тажрибаси, масъулиятли ва талабчан бўлиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, халқаро тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни тайёрлаш, корхона раҳбариятининг хорижий давлатлар, халқаро ташкилотларнинг расмий вакиллари билан учрашувлари учун маълумот материалларини тайёрлаш ва иштирок этиш, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда миллий қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, ташқи алоқаларни ўрнатиш ва халқаро ҳамкорликни ташкиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва истиқболли режалар тузиш халқаро делегация аъзолари билан музокараларни ташкиллаштириш ва заруратга кўра таржимон вазифасини бажариш.

Ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими етакчи муҳандис-дастурчи
(Back-end дастурчи) лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумотли, ахборот технологиялари йўналишида камида 2 йил меҳнат стажга эга бўлиши, шахсан яратган дастурий таъминоти бўлиши керак.
Жамоа билан ишлашни билиши, масъулиятли ва талабчан бўлиши ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
дастурлаш тиллари: JavaScript, Phyton, HTML, CSS ва ҳ.к. дастурлаш тилларини билиши;
маълумотлар базасини бошқариш тизими: MySQL билиши;
web-дастурлаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши;
IT-лойиҳаларда иштирок этганлиги ёки ўзи томонидан ишлаб чиқилган дастурий махсулотлар ҳамда СУБД Oracle билан ишлаш кўникмаси инобатга олинади.

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўлими
1-тоифали муҳандис лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, телекоммуникация йўналиши фаолиятида камида 3 йил стажга эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини умумий тузилиши, тармоқ алоқа ташкил этиш схемалари ва уларни заҳиралаш принципларини билиши, истеъмолчилар буюртмалари бўйича оқимларнинг ажратилишини таъминлаш, умумий фойдаланишдаги телефон каналларини ташкил қилиш учун ва фуқаролар ижараси истеъмолчилари, буюртмалар бўйича алоқаларни қайта шакллантириш учун ҳужжатлар тайёрлаш, эксплуатация қилиш билан бирга истеъмолчилар томонидан фойдаланилмайдиган ресурслар бўйича тармоқ мониторингини ўтказади ва тармоқда “авария” каналларини бартараф этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширади.

Шартномалар ва ҳисоблаш бўлими 2-тоифали муҳандис лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, телекоммуникация йўналиши фаолиятида камида 3 йил стажга эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши.
Лавозим мажбуриятлари:
Юридик шахслар билан алоқа каналларини ижарага бериш учун шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш, тузилган шартномалар бўйича иш юритиш, шартномалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар маълумотларини қайта ишлаш автоматлаштирилган тизимида ижарага берилган каналларни ҳисоблаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлилини ўтказиш ва назорати бўйича иш юритиш, шартномалар реестрини юритиш.

Ахборот хавфсизлиги хизмати 1-тоифали муҳандис лавозимига:

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билиши.

Лавозим мажбуриятлари:
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисида маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш, телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисида маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича олиб борилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш, ҳамда тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Кўчиб ўтган рақамларни мувофиқлаштириш бўлими
1-тоифали муҳандис лавозимига

Малакавий талаблар:
Махсус техник олий маълумотга ва техник-муҳандислик лавозимларида камида 2 йил иш стажига эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши.

Лавозим мажбуриятлари:
Кўчиб ўтган рақамлар марказлаштирилган базаси (КРМБ)ни шакллантириш ва техник кузатиш хамда мобил алоқа операторлар (провайдерлар) томонидан абонент рақамларини кўчириш учун унинг ресурсларидан фойдалана олиш имконини яратиш, абонент рақамларини кўчириш жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича мобил алоқа операторлар (провайдерлар) ўртасида ўзаро ишлаш, кўчирилган абонент рақамлари тўғрисидаги ахборотни актуаллаштириш учун КРМБга уланган мобил алоқа операторларнинг (провайдерларнинг) кўчирилган рақамларини локал базаси билан ўзаро ишлашини таъминлаш, кўчирилган абонент рақамлари тўғрисидаги маълумотлар базасини рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоялашни таъминлаш.

Мобил қурилмаларни рўйҳатга олиш хизмати
2-тоифали муҳандис лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, телекоммуникация йўналиши фаолиятида камида 2 йил меҳнат стажига эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билиши.

Лавозим мажбуриятлари:
Жисмоний шахслардан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун анкеталар ва аризаларни шунингдек ҳисобварақалар чиқариш;
IMEI-кодларини тегишли ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтказиш учун анкеталарни, шунингдек ҳисобварақалар чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун ёзма мурожаатларини ва тегишли шаклдаги анкеталарини, шунингдек ҳисобварақалар чиқариш;
Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимида ҳисобварақалар чиқариб беришга оид ишларни бажариш.
Жисмоний шахслардан аризаларни қабул қилиш.

Тезкор бошқарув пункти муҳандиси лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, телекоммуникация йўналиши фаолиятида камида 3 йил стажга эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши керак.

Лавозим мажбуриятлари:
Тармоқлар ҳолати тўғрисида тезкор ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ҳамда реал вақт маштабида вазиятга кўра, уларни қайта қуриш, миллий бошқарув марказ (МБМ)лари бўлинмалари ва манфаатдорлиги бўйича бошқа давлатларнинг алоқа операторлари билан ЎзР ТТ ҳолати бўйича, шунингдек МДҲ бошқа давлатларининг алоқа тармоқларининг ҳолати бўйича ахборот билан алмашишни, авариялар ва шикастланишларни тугатиш бўйича ишларнинг назорат қилиш, режага оид, режадан ташқари таъмирлаш-созлаш ишлари ва профилактика ўлчашларининг бажарилишини назорат қилиш.

Омбор мудири лавозимига.

Малакавий талаблар:
Олий маълумот, молия-иқтисод йўналиши фаолиятида камида 3 йил стажга эга, жамоа билан ишлаш, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши.
Лавозим мажбуриятлари:
Корхонадаги товар-моддий бойликларни, шу жумладан аввал фойдаланишда бўлган буюмларни миқдори ва сифати жиҳатдан тўлиқ ва бут сақланишини таъминлайди.
Корхона омбори ва омбор мудирининг маъсулияти остига берилган моддий бойликларнинг миқдори ва қиймати учун моддий жавобгар бўлади.
Жавобгарлигида бўлган товар-моддий бойликларни доимий ҳисобини юритади рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш ишларини амалга оширади.
Омбор ҳолатини кузатади ва зарурат юзага келганида таъмирлаш чораларини кўради.
Корхона ходимларининг буюртмаларига асосан канцелярия товарлари ва хўжалик буюмлари ва бошқа товар-моддий бойликлар билан таъминлайди.

Электрик-сантехник лавозимига.

Малакавий талаблар:
Ўрта-махсус маълумот, шу соҳада 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига, билим
ва кўникмаларга эга, масъулиятли ва талабчан бўлиши.
Лавозим мажбуриятлари:
Электротехника, радиотехника, телемеханика, электроник асосларини, турли хил электр машина, аппарат, ўлчаш воситаларининг тузилиши ва схемаларини, тансформатор, кабел, ҳамда турли кучланиш ва қалинликдаги электр симлар бардош берадиган юқори меъёрларни, уларни таъмирлаш ва созлаш усулларини, электр тармоғидаги ва электр асбобларнинг ишлатиш жараёнида юзага келадиган шикастланиш аломатлари, сабаблари ва уларнинг хавфли оқибатларини, уларни аниқлаш ва тузатиш усулларини, санитар-техник тизим қисмларининг турларини, қувурларни улаш ва маҳкамлашни, пўлат
ва полимер қувурли санитар-техник тизимларни таъмирлаш усулларини билиши керак.

Автотранспорт ҳайдовчиси лавозимига.

Малакавий талаблар:
Умумий ўрта маълумотга, “В, С, D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга, махсус тайёргарликдан ўтган ва “В, С, D” тоифали хайдовчи сифатида камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлиши, масъулиятли, талабчан, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши.
Лавозим мажбуриятлари:
Йўл ҳаракати қоидаларини, транспорт воситалари тоифаларига тегишли бўлган автомобилларнинг агрегатлари, механизмларининг вазифаси, қурилмаси, ишлаш принципи, ишлаши ва уларга хизмат кўрсатишни, носозликлар, белгилари, сабаблари, хавфли оқибатлари, уларни аниқлаш ва бартараф этиш усулларини, йўл элементлари, ҳаракат хавфсизлигига уларнинг таъсири, автомобиль ҳаракати назарияси тўғрисидаги асосий тушунчаларни билиши керак.

Келтирилган лавозимларга юқори малакали мутахассислар корхонанинг Комиссия таркиби билан расмий суҳбатдан ўтказилиб, натижаси юзасидан муносабат билдирилади.
Номзоднинг тақдим этаётган маълумотида (резюмеда) танланган лавозимлар
ва номзод тўғрисида (давлат тилида) батафсил маълумот бўлиши лозим.
Ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинади, ахборот ва тушунтиришлар бериш бўйича қўшимча сўровлар қуйидаги рақамлар билан боғланиши мумкин.

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” давлат унитар корхонаси

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор даҳаси 18 “А” уй
(мўлжал 240- АТС биноси)
Aлоқа учун телефон: Кадрлар бўлими: (71) 240-53-56
E-mail: tmc@rtmc.uz
Web: www.rtmc.uz

Manba: rtmc.uz

Share on Facebook0Share on Google+0Tweet about this on TwitterShare on LinkedIn0